«100 янги дарслик» лойиҳаси доирасида 77 китоб қозоқ тилига таржима қилинди

«100 янги дарслик» лойиҳаси доирасида 77 китоб қозоқ тилига таржима қилинди

Жаҳоннинг энг яхши 77 та гуманитар йўналишдаги дарслик қозоқ тилига таржима қилинди. Улардан 10 минг нусхаси мамлакатимиз олий ўқув юртлари китоб жамғармаларига йўлланди. Бундан ташқари, дарсликларнинг электрон нусхалари «Қозоғистон очиқ университети» порталига қўйилди. Шуни айтиш керакки, жорий йилда 30 китоб таржима қилинди, кўп қисми ижодий йўналишлардаги талабаларга мўлжалланган. Улар орасида дунёнинг энг етук олимлари ёзган кино, театр, мусиқа ва ҳуқуқшуносликка оид бир неча китоблар ҳам бор. Ҳозир яна 23 та дарслик қозоқ тилида тайёрланмоқда. Бунда мамлакатимизнинг 300 дан зиёд олими иштирок этмоқда. Эслатамиз,  «100 янги дарслик» лойиҳаси 2017 йилдан буён «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида рўёбга чиқарилмоқда.

 

Фото: inform.kz

 


×