Сеул китобхонлари Абай асарларини ўқий олади

Сеул китобхонлари Абай асарларини ўқий олади

Сеуллик китобхонлар энди Абай асарларини ўқий олади. Корея Республикаси пойтахтида тантанали маросим ўтказилди. Қозоғистон элчихонаси буюк адибнинг 20 та тўпламини Сонбук туманидаги кутубхонага топширди.

ЛИ ГОН ВАН, СОНБУК МАДАНИЙ ЖАМҒАРМАСИ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:

- Абай қозоқ халқининг буюк шоири ва файласуфи эканлигини эшитгандим.  Китоблар учун Қозоғистон элчихонасидан миннатдормиз. Абай ҳақида кўпроқ  одам билишига ҳаракат қиламиз. 

Сонбук тумани Сеулнинг энг китобхон ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда 14 та кутубхона ишлаб турибди. Энди уларнинг ҳар бирида Абай асарлари бор. Бу ерда ота-онасидан бири бошқа маданиятларга оид болалар учун ўқув зали ташкил қилинган. Кираверишда пойабзал ечиб қўйилади, асарларни  полга ётиб олиб ўқиш ҳам мумкин. Қозоғистонлик Асел Маханова туфайли бу ерда қозоқ тилидаги асарлар жамланган токча пайдо бўлди.  

АСЕЛ МАХАНОВА,  СЕУЛ ШАҲРИДАН:

- Мен қозоқ, рус ва корейс тилида китоблар ўқийман. 2013 йилда биринчи марта Сеул шаҳри Сонбук туманидаги кутубхонага келгандим. Бу ерда асарлар кўп, лекин қозоқ тилидагилари йўқ экан.

Ҳозир Сеул кутубхонаси COVID-19 юқишига қарши эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ишлаб турибди.

Кутубхонада китоблар ҳам дезинфекция қилинади. 30 сония давомида саҳифаларга ишлов берилади.

 

Фото: eadaily.com


×