Депутатлар экологик кодексни биринчи ўқишда қабул қилди

Депутатлар экологик кодексни биринчи ўқишда қабул қилди

Республика саноат корхоналарида жорий этилиши мумкин бўлган энг яхши технологиялар асосида иш юритиш атроф-муҳитнинг экологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Янги кодекс лойиҳасида ифлосланишнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ва экологияга келтирилган зарарни тиклаш масъулияти кўзда тутилган. Бу ҳужжат република Парламенти Мажлиси депутатлари томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.

МАҒЗУМ МИРЗАҒАЛИЕВ, ЭКОЛОГИЯ,  ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ:

- Биринчи босқичда ифлосланишнинг 80 фоизи сабабчиси бўлган нефть-газ, тоғ-металлургия, кимё ва электроэнергетика соҳаларидаги 50 та корхонани жорий этилиши мумкин бўлган энг яхши технологиялар асосида иш юритишга ўтказиш режалаштирилган. Кодекс лойиҳасида, шунингдек, «биринчи категория» йирик корхоналарига нисбатан кўрсатилаётган таъсир баҳоланиши талаби кўзда тутилган.  Улар рўйхати қайта кўриб чиқилади ва ҳақиқий экологик хавфли объектларга эътибор қаратилади.

Вазир, шунингдек, мажмуавий экологик ижозатнома олмаган «биринчи категория» объектлари атроф-муҳитга зарар етказгани учун 2, 4, 8 марта оширилган коэффициент асосида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилишини таъкидлади.

МАҒЗУМ МИРЗАҒАЛИЕВ, ЭКОЛОГИЯ,  ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ:

- Буни биз мажмуавий экологик ижозатнома олишга ундовчи қўшимча тадбир сифатида кўрмоқдамиз. Айни вақтда, 50 та энг йирик объект учун бундай тадбир 2025 йилдан жорий этилади, биринчи категорияли бошқа объектлар эса 2031 йилдан янги қоидалар асосида ишлай бошлайди. Таъкидлаш жоизки, ҳар 3 йилда коэффициентлар 2 марта ошириб борилади. Яъни ишлаб турган ҳар бир йирик корхона бугун бўлмса, эртага янгича ишлашга ўтади. Истамаса, йил ўтган сари тобора кўпроқ миқдорда атроф-муҳитга кўрсатган салбий таъсири учун товон тўлашда давом этади. Ёки илғор технологияларни жорий этади, шу тариқа ифлослантирувчи корхона мақомидан ва тўловлардан озод бўлади.

Вазирнинг айтишича, замонавий экотехнологиялар асосида иш бошлаган янги корхоналар ҳам бундай тўловлардан озод қилинади.

 

Фото: platon.asia


×