Халқаро авиарейслар йўловчилари ПЗР-маълумотномага эга бўлиши шарт

Халқаро авиарейслар йўловчилари ПЗР-маълумотномага эга бўлиши шарт

Мамлакатимизга халқаро авиарейсларда келаётган йўловчилар COVID-19га чалинмаганини кўрсатувчи ПЗР-маълумотнома эга бўлиши шарт. Акс ҳолда улар самолёт бортига чиқарилмайди. Бу тақиқ фақат хорижлик фуқароларга оид. Республика ҳукумати матбуот хизмати маҳкамалараро комиссия халқаро йўналишларда учаётган авиакомпанияларга маълумотномаси йўқ йўловчиларни самолётга чиқаришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорига ойдинлик киритди. Хориждан қайтаётган қозоғистонликлар эса маълумотномасиз ҳам келиш имконига эга. Улар таҳлил натижалари олингунича карантинда қолади. Айни вақтда, ички авиарейсларда ПЗР-маълумотнома талаб қилинмайди.

САДВАҚАС БАЙҒАБУЛОВ, ТРАНСПОРТДАГИ БОШ ДАВЛАТ САНИТАРИЯ ВРАЧИ:

- Маҳкамалараро комиссиянинг 26 октябрь қарорига кўра, самолётга чиқишдан аввал йўловчилардан ПЗР-маълумотнома талаб қилиш қоидаси фақат хорижликларга оид. Тегишлича, ковидга оид таҳлил учун тест топширмаган Қозоғистон фуқаролари маълумотномасиз ҳам учишлари мумкин. Шу билан бирга, чет эллардаги юртдошларимизга ўзлари турган мамлакатда ПЗР-таҳлили қилдиришларини тавсия этамиз. Бу иш деярли барча давлатларда у қадар қийин нарса эмас. Халқаро аэропортларда, шаҳарлар ва меҳмонхоналарда таҳлил учун қон топшириш мумкин. Натижа бир кун давомида чиқарилади.

 

Фото: nn-airport.kz


×