Ҳукумат йиғилишида қишлоқларда сув таъминоти масаласи кўрилди

Ҳукумат йиғилишида қишлоқларда сув таъминоти масаласи кўрилди

2025 йилга бориб, республика аҳолиси сифатли ичимлик сув билан тўлиқ таъминланади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов маълум қилди. Вазир айтишича, жорий йилда шаҳару қишлоқлардаги сув таъминоти ва кориз тизимлари учун республика бюджетидан 113 ярим миллиард тенге ажратилди. Бу маблағ ҳисобидан 303 лойиҳа рўёбга чиқарилади. Тегишли идора раҳбарининг айтишича, ичимлик сув таъминоти бўйича ишлар «Овул – юрт бешиги» дастури билан мувофиқлаштирилади. Элбоши топшириғига кўра, ушбу дастурга йилига камида 100 миллиард тенге сарфланади. 

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Умуман олганда, мамлакат шаҳарларида 97,2 фоиз, қишлоқларида 86,4 фоиз аҳоли марказлаштирилган сув таъминотидан фойдаланади. «Нурли ер» дастури доирасида ҳам бу йўналишда ишлар амалга оширилмоқда, 2025 йилга бориб, дастур якунланганида, аҳолининг 100 фоизи сув билан таъминланади. Аҳолининг сифатли ичимлик сувга эҳтиёжини тўлиқ ҳал қиламиз.

 

Фото: superbebe.ro


×