«Хабар» Агентлиги – 25 ёшда

Олис 1994 йилда «Хабар» бренди остида илк бор қозоғистонликлар эътиборига янгиликлар дастури тақдим этилди. Орадан салкам бир йил ўтгач, 1995 йил 23 октябрда Ҳукумат қарорига кўра, агентлик ташкил қилинди. Бугунги кунда энг йирик медиахолдинг 25 ёшга кирди. Ўтган давр мобайнида миллионлаб томошабин кўнглидан жой олган телеканаллар кўпсонли ахборот, таништирувчи дастурлар, турли-туман лойиҳаларни намойиш этди. Мамлакатнинг энг йирик телеоиласи яратилиши тарихи саҳифаларига «Хабар» агентлиги раҳбари Ерлан Бекхўжин табассум билан назар ташлайди.

ЕРЛАН БЕКХЎЖИН, АО «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

- Ҳаммаси қандай бошлангани ёдимда. Ўшанда манзилимиз Желтўқсан, 185 эди. Адашмасам, ҳаммамиз уч-тўрт хонага тиқилиб ўтирардик. Ускуналар алоҳида хонада эди. Лекин муҳит жуда бошқача эди. Чунки мутлақо янги нарсалар сари шахдам қадам ташлаётгандик. Ҳамма ёниб ишлар, кўзлар чақнаб турарди. Жуда кучли ижодий шароит шаклланганди.

Шуни таъкидлаш лозимки, раҳбарият хорижлик томошабинларнинг мамлакатимизга қизиқиши ортиб бораётганини ҳисобга олиб, биринчи миллий йўлдош канали яратишга қарор қилди. 

ЕРЛАН БЕКХЎЖИН, АО «ХАБАР» АГЕНТЛИГИ» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

– Янги нарса – «Хабар» шу қадар ёрқин эдики, у нафақат Қозоғистон, нафақат Марказий Осиё, бутун жаҳон эътиборини қозонди. Дунё бўйлаб маълумот тарқатиш учун кўп ўтмай Caspionet халқаро канали пайдо бўлди. Ҳозир у KazakhTV бренди остида чиқяпти.

Айтиш керакки,  118 мамлакатда томоша қилинадиган Kazakh TV канали 18 йиллигини нишонламоқда.  Шу муносабат билан  телеканал туркум таълимий, ахборот ва маданий лойиҳалар тайёрлади.

ГУЛНУР МАММАСАРИПОВА, ПРОДЮСЕР:

- KazakhTV телеканали эфирида 26 октябрдан «Улкен уй» дастури узатила бошлайди. Бу – биз Kazakh TV учун тайёрлаётган дастлабки лойиҳа. Унда пандемия туфайли қўйилган карантин чекловлари шароитидаги Қозоғистон ҳаёти акс этган.

Таъкидлаш лозим, телемавсумда Kazakh TV бир қанча янги дастурлар, телешоу ва трэвэл-лойиҳаларни эфирга узатиш ниятида.

 

Фото: khabar.kz


×