Ижтимоий ишонч миллий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ижтимоий ишонч миллий кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этди. Давлат раҳбари кенгаш майдончасида мамлакатни ривожлантириш масалалари мунтазам муҳокама қилинаётгани, муҳим ташаббуслар рўёбга чиқарилгани, давлат сиёсати  соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланаётганини кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари қозоғистонликларни ташвишлантираётган қатор масалаларни муҳокама қилди ва ечимлар таклиф этди. Улар фикрича, давлат органлари иши тўғрисидаги маълумотлар янада шаффоф бўлиши шарт. Экология ҳам эътибор талаб қилади.Экспертлар барқарор ривожланиш миллий дастурини тузиш, банк соҳасини модернизациялаш, уй-жой, бандлик масаласини фаол ҳал қилиш кўзда тутиладиган дастур яратишни таклиф этишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифлар долзарблигини айтиб, булар келаси йили ҳал қилинишига ишонч билдирди.

ҚОСИМЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Ижтимоий ишонч миллий кенгаши ташкил қилинганидан сўнг бир йилдан зиёд вақт ўтди. Барчамиз бу ташкилотнинг зарурлигига ишонч ҳосил қилдик. У ҳукумат ва жамият ўртасида конструктив мулоқот ўрнатишга имкони етадиган самарали институционал тузилмага айланди. Кенгаш аъзолари мамлакатимиз учун муҳим ечимлар тайёрлайди ҳамда уларни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Табиийки, аввал ўтган уч йиғилишнинг барчаси етарлича самарали бўлди. Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш жорий йилги Мактубда асосий ўрин тутган. Умуман олганда, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, ўз-ўзидан маълумки, кенг кўламли вазифа ҳисобланади. Бу нарса барча ислоҳотлар манбаси, жамиятни модернизациялашдан иборат десак, адашмаймиз. Ва бу ислоҳотни биз давлат режалаштиришини ўзгартиришдан бошлаймиз.

 

Фото: akorda.kz


×