«Буюк даштнинг этнослараро тили» республика форуми ўтказилди

Давлат тилини ривожлантириш, унинг этнослараро мулоқот тили сифатидаги ролини мустаҳкамлаш. Бу масала Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил қилган «Буюк даштнинг этнослараро тили» республика форумининг бош мавзуси бўлди. Унинг иштирокчиси – ҚХА аъзоси Жамалайл Элимханов фикрича, тил ўрганишнинг кечи йўқ. Бунга энг аввало давлат хизмати ходимлари интилиши зарур. Ходимларнинг лингвистик билим даражасини текшириш учун у махсус «Kaztest» тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда.

ЖАМАЛАЙЛ ЭЛИМХАНОВ, ҚХА АЪЗОСИ:

- Мен 25 ёшимдан қозоқ тилини ўргана бошладим. Шу мақсадда икки йил вақт сарфладим. Таълим олиш учун кунига алоҳида вақт ажратаман, шу тариқа одам тилни ўзлаштира олади. Давлат хизматида ишлаш учун аввало ўз юртимизга муҳаббат ва ҳурмат сифатида тил ўрганиш зарур.

Дунёда аналоги йўқ ўзига хос ташкилотнинг 25 йиллик юбилейи муносабати билан ҚХА раиси ўринбосари Жансеит Туймебаев мамлакатда жамоат тотувлиги ва миллий бирликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган  фаолларни мукофотлади. Уларга юбилей медаллари ҳамда «Мейирим» кўкрак нишонлари топширилди.

 

Фотоult.kz


×