Мактубдаги вазифалар: Экологик маданиятни шакллантириш

Экософия ҳисобга олинган ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва таълим тизимига татбиқ этиш. Экология масалалари бўйича эксперт Абзал Қуспан шундай таклиф билан чиқди. Унинг фикрига кўра, ёш авлодда экологик маданиятни тарбиялаш асосли ёндашувни талаб этади, зеро, болаларда атроф-муҳитга ҳурмат билан муносабатда бўлишни мактаб партасиданоқ сингдириш лозим.

АБЗАЛ КУСПАН, ЭКОЛОГИЯ БЎЙИЧА ЭКСПЕРТ:

- Ҳар бир халқнинг жониворлар дунёси ва унинг муҳофазасига қаратилган афсонаю ривоятлар мавжуд. Бу қозоқларга ҳам хос. Шу боис, уларни қайта жонлантириш керак, улар орқали болалар онгида атроф-муҳитга, флора ва фаунага, инсонни ўраб турган жами нарсага меҳр уйғотиш мумкин. Бу анъаналаримизни янгидан тиклаш, шакллантиришга, айни пайтда, ёш авлодда экомаданиятни юзага келтиришга ёрдам беради.

Эксперт фикрича, бу ташаббус Президентнинг Қозоғистон халқига Мактубида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш имконини беради. Эслатамиз, унда Давлат раҳбари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биохилмахилликни ривожлантиришга доир бир қатор чора-тадбирларни кўрсатиб ўтган. Бу - экологик ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш, Экологик кодекс қабул қилиниши кабилардир, энг истиқболли йўналиш эса ўсиб келаётган авлод онгида экологик тарбия орқали маданиятни шакллантириш бўлмоғи лозим. Ва бу асосли ёндашувни талаб этади.

 

Фото: inform.kz


×