Қозоқларнинг кичик қурултойи бўлиб ўтди

Қозоғистонда хорижда яшаётган этник қозоқларга мўлжалланган махсус ўқув қўлланмалари нашр қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистонда бўлиб ўтган қозоқларнинг кичик қурултойида маълум қилинди. Онлайн-тадбир ташкилотчилари - Бутундунё қозоқлари ассоциацияси, «Отандастар» жамғармаси ва Ўзбекистондаги қозоқ миллий маданият маркази. Тадбирда  Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева таъкидлагани каби, бугунги кунда дунёнинг 9 та давлатида қозоқ тилини ўргатиш бўйича 22 та онлайн-синф мавжуд. Йил охирига қадар яна 9 та синф очилиши мўлжалланган. Бу масала ҳозирда республика ички сиёсат органи назоратида.

МУХТАР ҚАРИБАЙ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИВ ҚОЗОҚ  ДИАСПОРАСИ БИЛАН ИШЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- Жорий йилда «Отандастар» жамғармаси билан ҳамкорликда «Донолик алифбоси» дарслиги ва «Абай» интерактив мажмуасини нашр этиш бўйича иш бошлаганмиз. Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлигига 900 нусхадаги «Донолик алифбоси» дарслиги етказилган. 300 дан ошиғини Ўзбекистондаги ўқув муассасаларига етказиб беришни режа қилганмиз. Бундан ташқари, мамлакат олий ўқув юртларида хорижда яшовчи қозоқлар учун йиллик квота асосида имтиҳон топшириш ҳам муҳим масала. Республикамиз консулликларида абитуриентлар имтиҳонларни онлайн тартибда топшириши учун шароитлар яратилган. Жорий йилда жами 900 нафар ёшлар бу кўмакдан фойдаланди.

 

Фото: tengrinews.kz


×