Халқаро авиарейслар қисқартирилади

Қозоғистонда хориждаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда чегара назоратини кучайтиришга қарор қилинди. Эртадан бошлаб Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Украина ва Германияга қилинадиган халқаро авиарейслар қисқартирилади. Air Astana матбуот хизмати маълум қилишича, Истамбул ва Дубайга парвозлар сони 4 рейсга, Киев ва Франкфуртга парвозлар 2 тага камаяди. Қозоғистоннинг ички  рейсларида ўзгаришлар йўқ.

Кутилгани каби, Фуқаро авиацияси ҳамжамияти халқаро рейсларни қисқартириш қарорини танқид қилди. Ташкилот мутахассислари бу тадбир туфайли соҳа жуда катта зарар кўришини билдирди. Айни вақтда улар прогнозига кўра аэропорт ва авиакомпанияларнинг барча хизматлари нархи кўтарилади. Ҳамжамият тарқатган маълумотга қараганда, карантин тартиби туфайли Қозоғистон аэропортлари бюджетининг даромад қисми 2020 йил иккинчи ва учинчи чорагида камида 70 фоизга қисқарди.

 

Фото: turantimes.kz​


×