«Ұлағатты ұрпақ» маданий-таълимий лойиҳасига старт берилди

Қўшимча таълим, болаларда шахсий ўзликни англашни тарбиялаш, қобилиятларини кўрсатиш, мактаб ўқувчиларини маънавий-руҳий ривожлантириш. Республика Маданият ва спорт вазирлиги ўзига хос маданий-таълимий лойиҳа - «Ұлағатты ұрпақ»ни тақдим этди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда муассаса раҳбари Ақтўти Раимқулова маълум қилди. Унинг айтишига кўра, лойиҳа 1-11 синф ўқувчиларига мўлжалланган ва қулай форматга эга. Булар 10-15 дақиқадан ошмайдиган  видеодарслардир.

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА,  ҚР МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

- Уйдан чиқмасдан туриб, болалар Қозоғистоннинг муқаддас жойларига виртуал тур ташкил қила олади, опера, балет, драматик санъатнинг энг яхши намуналарини, Қозоғистон ва хорижнинг қизиқарли фильмлари, мультфильмларини томоша қилиши, ажойиб мусиқий асарларни тинглаши мумкин.

Талабалар ҳам четда қолмаган. Уларга кўмак сифатида махсус madeni-m.kz сайти ишлаб чиқилди. Унга беш йўналишда - мусиқа, театр, кинематография, тасвирий санъат ва «Муқаддас Қозоғистон» мавзусида видеодарслар киритилган. Сайт фойдаланувчилар учун қозоқ ва рус тилларида ишлайди.

 

Фото: massaget.kz


×