Волонтёрлар йили: тиббиётчилар ва муҳтож оилаларга ёрдам

Аҳолига озиқ-овқат, ниқоб, антисептиклар етказиб бериш. «Жас Ўтан» партия ёшлар қаноти волонтёрлари йил охиригача 100 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш ниятида. Бугунги кунда бу акциялардабеш минг нафардан зиёд кўнгилли қатнашмоқда. Улар коронавирус тарқалган илк кунлардан бошлаб қозоғистонликлар ҳаёти учун курашаётган шифокорларга ёрдам кўрсатмоқда. Республика тиббий муассасаларига ИВЛ ускуналари ҳамда кислород баллонлари етказиб берилди. Умуман олганда, ёрдам акцияларида салкам 7 минг тиббиёт ходими ва 100 дан зиёд шифохона қамраб олинди. Бундан ташқари, уч йирик шаҳар – Алмати, Нур-Султон ва Чимкентдаги 100 минг оила 5 миллион донатиббий ниқоб олди. Таъкидлаш лозимки, кўнгиллилар халқимизга бундан бошқа шаклларда ҳам ёрдам берган.

НУРЗИНА  ҚИДИРАЛИНА, «ЖАС ЎТАН» ЁШЛАР ҚАНОТИ ЁШЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ ВА ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- «ЖасЎтан» ёшлар қаноти мамлакатнинг барча минтақаларида 17 та филиалга эга. Ташкилот аъзолари Туркистон вилояти, Мақтаарал туманида тошқин юз берганида фаол ёрдам кўрсатди. У ерда волонтёрлар штаби тузилди, “жас ўтан”чилар жалб қилинди, манзилли ёрдам кўрсатилди, жойларга борилиб, муҳтожларга кўмаклашилди. Айтиш керакки, ташкилот аъзолари ўтган йилларда ҳам фаолият юритган. «Фахрийларга эъзоз» , «Хавфсиз шаҳар», «Мактаб сари йўл» каби лойиҳалар доирасида муҳтож оилалар, фронторти меҳнаткашлари ва Улуғ Ватан уруши фахрийларига имкон қадар ёрдам берилган.

 

Фото: kt.kz


×