«Қозоғистон пластиксиз»: мамлакатда янги ЭКО-лойиҳа иш бошлади

Республикада «Қозоғистон пластиксиз» эко-лойиҳаси доирасида пластик билан ифлосланиш бўйича тадқиқот олиб борилади. Марказий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда «Jasyl Arystan» хусусий жамғармаси бошқаруви раиси Гулнар Ережепова айтишича, мамлакатда ҳар йили 5 миллион тоннадан зиёд қаттиқ маиший чиқинди тўпланади. Пластик унинг 15 фоизини ташкил қилади. Ҳар бир қозоғистонлик тахминан 42 килограмм пластик чиқинди чиқаради, шундан 3 фоизи қайта ишланади. Пластик буюмлар жуда узоқ вақт емирилмай сақланиб қолишини ҳисобга олсак, ифлосланиш масаласи фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки пластмассанинг табиий парчаланиш муддати 500 йилни ташкил қилади.

ГУЛНАР ЕРЕЖЕПОВА, «JASYL ARYSTAN» ХУСУСИЙ ЖАМҒАРМАСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ:

 - Биз ўз жамоамиз билан биргаликда жорий йилда Қозоғистоннинг барча минтақаларида улкан тадқиқот ишларини амалга оширамиз. Унда тизимли таҳлил, жойларга чиқиб, махсус экспертиза қилиш, аҳоли фикрини билиш, экологик, иқтисодий, лаборатория ва бошқа турли усулларда тадқиқотлар ўтказилади. Пластик ишлаб чиқариш жараёни ўрганилади. Ўйлайманки, бундай тадбирлар мамлакатда мазкур муаммо қанчалик ўткир эканлигини кўрсатади.

 

Фото: jogja.tribunnews.com


×