«Абайнинг маънавий васияти»: Элбоши мақоласига муносабат

«Абайнинг маънавий васияти»: Элбоши мақоласига муносабат

Абай ижоди ва унинг доно насиҳатлари қозоғистонликларнинг бугунги ва келгуси авлоди учун йўлланма бўлиши лозим. Буюк қозоқ мутафаккири Нурсултон Назарбоев дунёқараши шаклланишига таъсир қилган. Абайшунос, қозоғистонлик таниқли ёзувчи Ўринбай Жанайдаров Элбошининг «Абайнинг маънавий васияти» мақоласида кўрсатилган жиҳатлар нақадар муҳимлиги ҳақида фикр юритди. Унинг айтишича, Абайни ўрганиш ўзликни англаб етиш билан тенг. Бу эса узлуксиз ривожланиш ва таълим билан биргаликда янги уфқлар очиши зарур.

ЎРИНБАЙ ЖАНАЙДАРОВ, АБАЙШУНОС, ЁЗУВЧИ:

- Чуқур ва қизиқарли мақола. Унда Абай ўзига ёшлигидан инсон сифатида, шахс сифатида шаклланиш йўлини белгилаб берганини билдирган. Инсоннинг маънавий ўсиши ҳам Абай ижоди, унинг шеърияти билан боғлиқ. Чунки у даҳо эди, халқига нима кераклигини биларди. Бугунги кунда Элбоши қайғургани каби ўз халқи учун ташвиш чекарди. Шеърларида одамларни илм олишга чақирган, ҳалолликка даъват этган. Абай асарлари аллақачон халқ адабиётига айланиб кетган, болалигидан қон-қонига сингган, унинг шахс сифатида, Давлат раҳбари сифатида шаклланишига ёрдам берган.

 

Фото: liter.kz


×