Икки хорижий фуқаро ПЦР-тест йўқлиги туфайли депортация қилинди

Икки хорижий фуқаро ПЦР-тест йўқлиги туфайли депортация қилинди

Қозоғистонга учиб келган икки нафар чет эл фуқароси COVID-19 бўйича тегишли ҳужжатлари йўқлиги туфайли депортация қилинди. Уларда ПЦР-тест натижалари йўқ эди. Бу ҳақда пойтахт аэропорти матбуот хизмати маълум қилди. Бундан ташқари, 123 нафар қозоғистонлик маълумотнома йўқлиги учун карантин госпиталига ётқизилди. Эслатамиз, янги қоидаларга кўра, халқаро рейслардаги барча йўловчилардан COVID-19 тести натижалари талаб қилинади. Айтиш жоизки, бугун тонгда Нур-Султон ҳаво дарвозаси хориждан келган беш юздан зиёд йўловчини қабул қилди.

ЗАРИНА БУЕНБАЕВА, ХАЛҚАРО  АЭРОПОРТ РАСМИЙ ВАКИЛИ:

– Туркия ва Беларусдан учиб келган икки йўловчи депортация қилинди. Улардан бирининг ПЦР-тест маълумотномасининг муддати ўтган. Иккинчисида эса фақат зиддитаначалар бўйича маълумотнома бор. Йўловчилар давлат чегарасини кесиб ўтишдан олдин, кўпи билан 72 соат илгари олинган COVID-19 юзасидан ПЦР усулидаги тест бўйича маълумотнома тақдим қилиши лозим.

 

Фото: esquire.kz


×