Нурсултон Назарбоевнинг «Абайнинг маънавий васияти» мақоласи чоп этилди

Қозоғистон Биринчи Президентининг «Абайнинг маънавий васияти» мақоласи чоп этилди. Унда Нурсултон Назарбоев буюк мутафаккир, XIX ва XX асрлар орасида Буюк даштда бошланиб келаётган маърифатчилик асосчиси ҳаётини таҳлил қилади, унинг замонавий жамиятдаги ўрни ҳақида фикр юритади, Абай мероси халқнинг маънавий маёғи бўлганини таъкидлайди. Элбоши Абай ҳикматларига мурожаат этар экан, улар ёғдуси билан ўз онгида мамлакат келажагини шакллантирганини кўрсатиб ўтган. Нурсултон Назарбоев ўзи Абайни қандай таний бошлаганини ҳам эсга олган.

Элбоши Абайнинг 175 йиллиги нишонланаётган санада жаҳон бўйлаб коронавирус тарқалгани ҳақида айтиб ўтган. Лекин ёрқин келажакка ишонч билан вақтинчалик қийинчиликларни енгиб ўтамиз, дея Абай сўзларидан иқтибос келтирган. Мақола сўнгида Нурсултон Назарбоев мутафаккир сўзлари ва ғоялари бунёдкорлик ишларида ўз аксини топишига ишонч билдирган.


×