Манғистаулик ўқувчилар қадимий акула тишини топишди

Манғистаулик ўқувчилар қадимий акула тишини топишди

Манғистау вилоятида ўқувчилар ўтмишда яшаган акула тишларини топишди. Бу кашфиёт «Тузбаир» деб аталган ҳудудга сафар вақтида рўй берди. Минтақада машҳур бу тузли ҳудуд миллион йиллар давомида уммон остида бўлган. У ерда ҳозир ҳам қадимий Тетис океанида яшаган жониворлар қолдиқларини топиш мумкин.

ЖАНАГУЛ ҚАРАСАЙ ҚИЗИ, «СЕЙСМО-8» ТУРИСТИК КЛУБИ АЪЗОСИ:

Тузбаирга борганимизда «Ерда ётган нарса тузми ё қорми?» деб ўйлаганмиз. Экспедиция уч босқичдан иборат. Аввал тайёрландик, сўнг ҳудудга бордик, кейин топилмаларни таҳлил қилдик.

Мактаб қошидаги туристик клуб иштирокчилари қимматли топилмадан илҳомланиб, эндиликда Бўзжир дарасига экспедицияга тайёрланмоқда. Дарвоқе, бунгача тадқиқотчилар тоғларга чиққан, Булиўйиқ ғорида бўлган, сирли кўлни ҳам ўрганган.

ГУЛСИМ НАДИРОВА, «СЕЙСМО-8» ТУРИСТИК КЛУБИ РАҲБАРИ:

– Қишлоғимизда ўқувчиларимизни қўшимча таълим билан банд этишга интиламиз. Шунда улар бўш вақтини самарали ўтказади. Ватанини севиши учун таълим-тарбиясига ҳисса қўшамиз. Жамоамиз бир неча марта республика илмий танловларида совриндор бўлган.

 

Фото: nat-geo.ru


×