Хориждан учиб келган қозоғистонликлар карантин стационарларига жойлаштирилди

Нур-Султон ва Алматига учиб келган дастлабки самолётлар янги санитария талабларига кўра кутиб олинмоқда. Транспорт масалалари бўйича бош санитар врач Садвақас Байғабулов хабарига кўра, 6 октябрда пойтахтга Туркиядан 4 та самолёт учиб келган. Улардаги 478 йўловчидан 170 нафарида COVID-19га оид ПЦР маълумотномаси бўлмаган. Янги тартибга кўра, уларнинг ҳаммаси карантин стационарига жойлаштирилди. Икки кун давомида улардан  ПЦР таҳлили олинади.

Алмати аэропорти эса Туркия, Жанубий Корея ва Белорусдан келган 8 та авиарейсга хизмат кўрсатди. 797 нафар йўловчидан 230 нафарида ПЦР маълумотномаси бўлмагани учун барчаси карантинга жўнатилди.

Садвақас Байғабулов айтишича, хорижлик фуқароларда COVID-19 юқтирмагани ҳақидаги ҳужжат бўлган, шу боис ҳеч ким депортация қилинмади.

 

Фото: coronavirus2020.kz


×