«Москва қазақша»: москваликлар қозоқ тилини ўрганмоқда

«Москва қазақша». Интернет тармоқларида шу ном остидаги видеоблог тобора оммалашиб бормоқда. Лойиҳа муаллифлари – москвалик Анастасия Решетникова ва Елизавета Осипова. Ўз видеоблогида қизлар буюк кўчманчилар тилида турли воқеаларни ҳикоя қилишади, шунингдек, Москвада яшайдиган таниқли қозоқлар билан суҳбатлашадилар.

АНАСТАСИЯ РЕШЕТНИКОВА,  «МОСКВА ҚАЗАҚША» ЛОЙИҲАСИ ҲАММУАЛЛИФИ:

- “Бу ишни лойиҳамизнинг бир қисмига айлантирсак нима бўлади?”, деган фикрга келдик. Биринчи кўрсатувни Турк хори яккахони Алибек Алмадиев билан бирга ёздик. Сўнгра бу ишни давом эттириш ҳақида ўйлай бошладик. Гулназ Балпеисова билн бирга яна бир нечта сонини ёздик. Албатта, Иманбек,  Айсултан Сеитов,  Скриптонит билан суҳбат тайёрлаш жуда қизиқарли бўлди.

Настя ва Лиза қозоқ тилини илк марта университетда эшитишган, Қозоғистон ҳақида ҳам кўп нарса билишмасди. Икки ой давомида қизлар маиший даражада тилдан фойдаланишни ўрганишди. Тўрт йилда эса, муҳитга кирмаган бўлсалар ҳам, бу тилни деярли мукаммал ўзлаштиришга муваффақ бўлишди.

ЕЛИЗАВЕТА ОСИПОВА, «МОСКВА ҚАЗАҚША» ЛОЙИҲАСИ ҲАММУАЛЛИФИ:

- Қозоқлар билан қозоқча гаплашишга интиламиз, кўпроқ қозоқча китоб ўқиймиз. Масалан, ҳозир мен Гарри Потерни бошладим. Қозоқ тили жуда бой ва оҳангдор тил. 

АНАСТАСИЯ РЕШЕТНИКОВА, «МОСКВА ҚАЗАҚША» ЛОЙИҲАСИ ҲАММУАЛЛИФИ:

- Мен қозоқ тилини ўрганишда давом этяпман, баъзида хатога йўл қўяман. Менимча, бошқа тилларни ўзлаштиришдан чўчимаслик керак.

 

Фото: sputniknews.kz


×