Аида Балаева: Миллий кенгаш «Тингловчи давлат» тамойили асосида ишлашда давом этади

Аида Балаева: Миллий кенгаш «Тингловчи давлат» тамойили асосида ишлашда давом этади

Ижтимоий ишонч миллий кенгаши Қозоғистон жамиятида фикрлаш эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига чекловлар йўқлигини кўрсатди. Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекс YouTube-каналида чиққан «Балаевага 3 савол» дастурининг 6-сонида Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева шундай фикр билдирди. Маҳкама раҳбари бир йилдан кўпроқ муддат мобайнида ишлаб турган ташкилот фаолияти ва унинг келгуси вазифалари ҳақида фикрларини билдирди.

Ижтимоий ишонч миллий кенгаши ишидаги асосий натижа, Аида Балаева фикрича, сиёсий ислоҳотлар пакети бўлди. Демократияни ривожлантиришга қаратилган қатор илғор ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ташқи қарзнинг ягона реестри ишлаб чиқилиши хусусида таклиф қабул қилинди. Хориждан ишчи кучи жалб этиш масаласи қайта кўриб чиқилди.

Айни вақтда, атроф-муҳитни космосдан туриб кузатиш лойиҳаси рўёбга чиқарилди. Бу эса қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан самарали фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек, вазир ишлатилмай ётган 7 миллион гектар яйлов давлатга қайтарилганини ҳам тилга олди.

Аида Балаева таъкидлашича, Миллий кенгаш тингловчи давлат тамойили асосида ишлашда давом этади. Олдинда жамиятнинг қатор долзарб муаммоларини ҳал этиш вазифаси турибди.

 

Фото: liter.kz


×