Абайнинг «Қора сўзлари» ўзбек тилига таржима қилинди

Абайнинг «Қора сўзлари» ўзбек тилига таржима қилинди

Абайнинг «Қора сўзлари» ўзбек тилига таржима қилинди. Буюк қозоқ шоирининг 175 йиллигига бағишланган китоб тақдимоти Тошкентда бўлиб ўтди. Мутафаккир меросини фан доктори Қозоқбой Йўлдошев таржима қилди. Бунинг учун олти ой вақт сарфланди.

«Абай мушоҳадалари, ҳар бир сўзи авлодлари қалбида акс-садо беради. Қозоқ, ўзбек ёки рус бўлишидан қатъи назар, буюк шоир мероси ҳаммага тааллуқли. Шунинг учун ҳам биз «Қора сўзлар»ни ўзбек тилига таржима қилдик. Аслини айтганда, Абайнинг фалсафий дунёқарашини бошқа тилларда тўлақонли очиб бериш осон эмас. Лекин биз бу китоб кенг китобхонларга тушунарли бўлишига интилдик», дейди таржимон.

«80 йил аввал «Қора сўзлар»ни Носир Фозилов ўзбек тилига ўгирган. Лекин ўша таржимада форсий ва араб сўзлари анчагина эди. Таржимон Қозоқбой Йўлдошев тилларни яқинлаштиришга интилди», дея кўрсатиб ўтди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Руслан Дуйсенов.

Шуни айтиш лозимки, Абай асари Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Халқаро Турк академияси ёрдамида чоп этилди.

 

Фото: 24.kz


×