Абайнинг 175-йиллигига хорижда янги объектлар очилмоқда

Абайнинг 175-йиллигига хорижда янги объектлар очилмоқда

Вильнюсда буюк қозоқ шоири номи билан аталган ўқув зали очилди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, «Абай Коллекция» очилиши маросимида мамлакатимизнинг Литвадаги элчиси Виктор Темирбаев таниқли Европа шоири Адам Мицкевич номли кутубхонада иш бошлагани рамзий мазмунга эгалигини таъкидлади. Қозоқ ёзма адабиёти асосчиси таниқли литвалик шоир асарларини Шрақ тилларига ўгирган биринчи таржимон эди. Дипломат ислоҳотчи Абай Европа маданияти билан мулоқот муҳимлигини тилга олгани, у қозоқ китобхонини Шиллер, Гёте, Пушкин ва Байрон асарлари билан таништирганини ҳам тилга олди.

Мазкур тадбир давомида Вильнюс кутубхонаси Қозоғистондаги энг биринчи кутубхона – Абай номли Шарқий Қозоғистон вилоят универсал кутубхонаси билан ҳамкорлик ҳақида шартнома тузди. Шунингдек, мазкур бинода йил охиригача элчихона ҳамда маҳаллий нашриёт билан ҳамкорликда литва тилида чоп этилган Мухтор Авезовнинг «Абай йўли» ва Анвар Алимжановнинг  «Устознинг қайтиши» асарлари тақдимоти ўтказилади.

Дастур давомида машҳур опера куйчиси Раймонда Янутенайте ҳамда таниқли концертмейстер Нийоле Баранаускайте Абайнинг «Кўзимнинг қораси», «Сокин тунда ёрқин ой» ва «Салом айтдим, қаламқош» қўшиқларини ижро этди.

Айни бир вақтда Абай номи Туркиянинг Анталия шаҳри меъморий қиёфасидан абадий ўрин олди.  Бу ерда буюк шоир номи берилган парк  ва унга қўйилган хотира лавҳаси очилиши маросими бўлиб ўтди.

«Паркка  Абай Қўнонбой ўғли номи берилиши жуда муҳим воқеа. У қозоқ ва турк халқларининг маънавий ва маданий яқинлигини кўрсатади. Абай номи  - турк дунёсини бирлаштирувчи буюк номлардан бири», деди Антальянинг Муратпаша тумани раҳбари Умит Уйсал.

Тадбир давомида ташкил қилинган концерт дастурида Абай шеърлари ва қўшиқлари ижро этилди. Анталия аҳли ва меҳмонларига турк тилига таржима қилинган шоир асарлари тақдим этилди.  

 

Фото: aikyn.kz