Қозоғистон дипломлари Европада ҳам қийматга эга бўлади

Қозоғистон дипломлари Европада ҳам қийматга эга бўлади

Қозоғистон дипломлари Европа мамлакатларида тан олинади. Келгуси йилдан бошлаб мамлакатимиз битирувчиларига қўшимча диплом иловаси – Diploma Supplement берилади. У битирувчиларнинг билим даражаси Европа талабларига жавоб беришидан далолат беради. Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги вакилларининг айтишича, бу тадбир натижасида хорижлик талабалар Қозоғистонда таълим олишга кўпроқ интилади.

«Қозоғистон Республикаси Олий таълим талабларини сертификатлаш бўйича ҳисоботи Болонье жараёни томонидан қабул қилинди. Бошқача қилиб айтганда, Қозоғистон олий таълим масканлари дипломлари Европа давлатларида тан олинади. Бу эса хорижлик талабалар учун уларнинг жозибадорлигини оширади», дейилади тарқатилган маълумотда.

Мазкур ҳисоботни тайёрлаш учун маҳкамалараро ишчи гуруҳи тузилган. Унинг таркибида Таълим ва фан вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, «Атамекен» Тадбиркорлар миллий палатаси ҳамда олий таълим масканлари ходимлари киритилди.

«Ҳисобот мамлакатдаги олий таълим квалификациялари Европа олий таълим майдони - РК ЕПВОга мувофиқ эканлигини кўрсатди», дея кўрсатиб ўтди Таълим ва фан вазирлиги вакиллари.

Экспертлар фикрича, буларнинг ҳаммаси Қозоғистон таълим тизими Европа таълимига мувофиқлашиб бораётганини кўрсатади.

 

Фото: inform.kz


×