Туркистон вилоятида ал-Форобий юбилейи арафасида тарихий объектлар янгиланмоқда

Туркистон вилоятида ал-Форобий юбилейи арафасида тарихий объектлар янгиланмоқда

Жорий йилда Қозоғистонда ал-Форобийнинг 1150 йиллиги нишонланади. Таниқли мутафаккир ватани – Туркистон вилоятининг Ўтрор туманида юбилей кенг кўламда ўтказилади: ўтмишда йирик маданият ва савдо маркази бўлган қадимий Ўтрор шаҳрида ёдгорлик ўрнатилмоқда, парклар қурилмоқда.

«Жорий йилда биз ал-Форобий туғилган кунни катта тантаналар билан нишонлаш ниятида эдик. Лекин карантин туфайли режаларни ўзгартиришга тўғри келди. Буюк мутафаккир ва ҳозир Ўтрор деб аталаётган қадимий Фороб шаҳридан чиққан 29 олимга бағишланган хиёбонни таъмирлаяпмиз», дейди Ўтрор тумани ҳокими Абдиғали Жунусов.

Бундан ташқари, юбилей санаси муносабати билан туман марказига кираверишда қўбиз ва дўмбира ҳайкали ўрнатилди.

«Лойиҳа қиймати – 85 миллион тенге. Монумент қуйи қисмида тарихий ва маданий объектлар харитаси чизилган. Бу ерда газон экиш ва ўтирғичлар қўйиш режалаштирилган», дейди Уй-жой-коммунал хўжалик туман бўлими бош мутахассиси Сержан Абанов.

 

Фото: 24.kz