Кўк-Жайлау ва Бурабай миллий парки алоҳида қўриқланадиган ҳудудларга айлантирилади

Кўк-Жайлау ва Бурабай миллий парки алоҳида қўриқланадиган ҳудудларга айлантирилади

Бугун сенат пленар мажлисида «Алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича қатор қонуний ҳужжатларга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

«Қонун лойиҳасидан мақсад – авваллари қурилиш ва бошқа мақсадларда ажратилган, аммо кўрсатилган мақсадларда ишлатилмаётган ер майдонларини давлатга қайтариш жараёнини анча соддалаштиришни кўзда тутади», дейди сенатор Абдали Нуралиев.

Қонун лойиҳасига кўра, Кўк-Жайлау ва Бурабай давлат миллий табиат парки алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудуд мақомини олади. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида алоҳида экологик, илмий, тарихий-маданий аҳамиятга эга табиий объектлар ва мажмуаларни асраб-авайлаш масаласи ҳам кўзда тутилган.

 

Фото: azh.kz


×