Карантин даврида ишини йўқотган қозоғистонлик ёшлар БМТ Тараққиёт дастури қошида ҳақ тўланадиган стажировкада бўлишди

Карантин даврида ишини йўқотган қозоғистонлик ёшлар БМТ Тараққиёт дастури қошида ҳақ тўланадиган стажировкада бўлишди

БМТ Тараққиёт дастури аҳолининг турли таваккалларга мойил гуруҳларига оид ёшларни иш билан таъминлаш бўйича имкониятлар яратганди. Ташкилот дастурига мувофиқ Қозоғистон ҳукумати ёрдамида коронавирус туфайли юзага келган карантин асоратларини енгиллатиш кўзда тутилган. Ишини йўқотган ёшлар уч ойлик стажировкадан ўтишди.

«Стажёрлар Нур-Султон, Алмати ҳамда Қарағанди вилоятидаги хусусий, ноҳукумат ва давлат ташкилотларига юборилди.  Стажировкалар вақтида иштирокчилар янги касбда ишлаш ва 60 минг  тенге миқдорида стипендия олиш имкониятига эга бўлишди. Иш берувчилар улар фаолиятини кузатишди ва энг яхши хизматчиларга доимий иш таклиф қилишди», дейилади тарқатилган баёнотда.

Лойиҳага ёшлар билан ишлашга ўргатилган 25 мураббий жалб этилди. Улар стажёрлар билан бирга турли гуруҳ ва якка тартибдаги учрашувларни ташкил қилдилар, олдинга мақсад қўйиш, ўз ишини ташкил этиш, жамоада ишлаш ва тайм-менежмент бўйича тренинглар ўтказишди.

«БМТ Тараққиёт дастури мазкур ташаббуси ёшлар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш мақсадида ташкил қилинди», дея таъкидлади БМТ Тараққиёт дастури Қозоғистондаги вакили  Якуп Бериш.

 

Фото: coronavirus2020.kz


×