«Бўлашақ»: халқаро стипендия учун танлов шартлари ўзгарди

«Бўлашақ»: халқаро стипендия учун танлов шартлари ўзгарди

Эндиликда «Бўлашақ» халқаро стипендиясини олиш учун автоматлаштирилган майдонча орқали онлайн шаклда курашиш мумкин. Бунда Президент ёшлар кадр резерви танловида фойдаланилган тамойиллар қўл келди. Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳужжатлар egov.kz портали орқали топширилади.

Биринчи босқичда мажмуавий тест топширилади. Унинг сифати бир мунча ўзгартирилди. Хорижий олий ўқув юртларига мустақил кириш талаби қўйилгани боис, фанлар бўйича билимларни текшириш бекор қилинди. Тест  онлайн-тартибда ўтади.

ІІ босқичда мустақил эксперт комиссия аъзолари билан онлайн тартибда суҳбат бўлади. Экспертлар турли саволлар беришлари мумкин. Бу эса абитуриентларни кўзда тутилган параметрларга мувофиқлигини аниқлашда қўл келади. 

«Экспертлар берган баҳони фақат система кўра олади. Ҳар бир эксперт фақат ўзи берган баҳони кўради. Танлов жараёни видеога олинади. Бу эса «Бўлашақ» стипендияси соҳибларини танлаш жараёнини ҳаққоний ўтказиш имкониятини беради», дейилади тегишли вазирлик тарқатган маълумотда.

Охирги қарорни хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича  республика комиссияси зиммасида. Эслатиш жоизки, жорий йил 4 сентябрдан 9 сентябргача саралаш танловида 114 номзод иштирок этди.

 

Фото: caravan.kz