Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги пенсия жамғармаларини муддатидан илгари олиш имкониятлари ҳақида маълумот берди

Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги пенсия жамғармаларини муддатидан илгари олиш имкониятлари ҳақида маълумот берди

Янги йилдан бошлаб қозоғистонликлар уй-жой сотиб олиш, даволаниш ҳақини тўлаш ва пенсия жамғармаларини молиявий компанияларга фойдаланишга топшириш учун олиши мумкин. Шундагина уларни ўз ҳисобидан муддатидан олдин чиқариш имкони бор.

Пенсия жамғармаларидан бу мақсадларда фойдаланиш учун фуқаро ҳисобидаги пул маълум миқдордан кам бўлмаслиги шарт. Шу жумладан, 30 ёшгача бўлганлар 2,5 миллион тенге, 35 ёшгача бўлганлар салкам 3 миллион, 40 ёшгача бўлганлар 3,5 миллион, 45 ёшгача бўлганлар 4 миллион, 50 ёшгача бўлганлар 4,5 миллион, 55 ёшгачалар 5 миллион, 59 ва ундан юқори ёшдагилар 5,5 миллион тенге жамғарган бўлиши зарур.

Бу кўрсаткичларга кўра, республикада 530 минг нафар шахс пенсия жамғармасини олиши мумкин. Айни вақтда, одамлар ўзи, турмуш ўртоғи, яқин қариндошлари фойдасига бу маблағдан фойдаланиши мумкин. 

«Янги ва иккинчи қўлдан уй-жой, ер участкаси харид қилиш, ипотека қарзларини тўлаш учун ишлатиши мумкин. Шунингдек, уй-жой қуриш ёки таъмирлаш учун ҳам пенсия жамғармаларидан фойдаланиш мумкин», деди Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири  Биржан Нуримбетов.

 

Фото: internationalwealth.info


×