Нур-Султонда ҳозирча ягона бўлган экомасжид очилишига тараддуд кўрилмоқда

Нур-Султонда ҳозирча ягона бўлган экомасжид очилишига тараддуд кўрилмоқда

Қозоғистонда дастлабки ва ҳозирча ягона бўлган экомасжид очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. «Яратган гули» - халқ орасида бу жой шундай номланган бўлиб, у мамлакатдаги бошқа диний иншоотлардан ўз меъморий шакли билангина эмас, замонавий «яшил» технологиялар қўллангани билан ҳам ажралиб туради. Масжид учун зарурий энергияни шу ернинг ўзида ўрнатилган қуёш батареялари ишлаб чиқаради. Улар коммунал тўловларни қисқартиради ва масжид харажатларини сезиларли равишда камайтиради.

«Масжидда тўлалигича - хизмат кўрсатиш, ҳудудни ёритишда электрдан фойдаланамиз, ортиб қолганини шартнома асосида «Астанаэнергосотув»га ўтказамиз, кейин эса улар энергияни атрофимизда жойлашган уйларга тарқатади. Янада кўпроқ объектлар, масжидлар шундай қурилмалар билан таъминланса, яхши бўларди»,  дейди масжид бош имоми Ирискелди Ҳожи Яхия Ҳожи Абдуллаули.

Айтиш керак, масжид эшиклари барча учун очиқ, аммо оммавий тадбирлар ўтказиш ва жума намози ўқилишида айрим чеклаовларга амал қилинади.

 

Фото: 24.kz 


×