Қозоғистон Республикаси Конституциясига – 25 йил!

Қозоғистон Республикаси Конституциясига – 25 йил!

30 август куни бутун Қозоғистон махсус сана – Конституция кунини нишонлайди. Айнан 25 йил муқаддам, 30 август куни республикамизнинг энг муҳим ҳужжати қабул қилинди. Ўша вақтдан бери ушбу сана мамлакатда давлат байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллик тарихида мазкур ҳужжат икки марта қабул қилинди. У энг юқори юридик кучга эга ва Қозоғистон халқининг иродасини ўзида акс эттиради. Давлатнинг ҳар бир фуқароси асосий қонуннинг аҳамияти ҳақида билади. 

«Конституция -  жамиятимиздаги эркинлик, тенглик ва тотувлик рамзидир. Бутун дунёни ларзага солган пандемия шароитида бизнинг жамиятимиз тарихий ва маданий мероснинг аҳамиятини кўрсатди, барча Қозоғистон халқининг бирлигини намоён этди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари шунчаки сўз эмас, балки суверен давлатнинг энг юқори қадриятлари эканлигини исботлади. Барча қозоғистонликларни бутун мамлакат учун энг муҳим бўлган ушбу  байрам билан табриклайман!», дейди адвокат Елнура Ешенгелдиева.

Ўзини шу юртнинг чинакам ватанпарвари деб билган ҳар бир қозоғистонлик учун Конституция кунини нишонлаш шахсий байрамдир. Коронавирус одамларнинг режаларини ўзгартириб юборганига қарамай, республикада байрам тадбирлари албатта бўлиб ўтади. Аммо тўғри, онлайн шаклда.  Масалан, бугунги кунда Марказий кутубхонада  «Конституция – мустақиллик асоси» онлайн-инсталляциясини кўришингиз мумкин. 30 август куни эса  «Ёшлар» театри ижтимоий тармоқларда  «Айбарлы асқар елді асқақтатар Ата Заң» деб номланган онлайн концерт намойиш этади. “Nomad” театри актёрлари онлайн табрикларини йўллайди.   Шунингдек, мамлакат бўйлаб Конституция кунини нишонлаш учун масофавий тарзда кўплаб кўргазмалар ўтказилади.

 

Фото: zakon.kz