«Абай йўли» – янги форматда

«Абай йўли»  – янги форматда

«Абай йўли»  –  12 дақиқада. Қозоғистон рассомлари мутафаккирнинг 175 йиллигига бағишлаб, Мухтор Авезовнинг машҳур асарига видео-саммари яратишди. Лойиҳа ташаббускорлари – мамлакатимиз таълимий портали мутахассислари ҳамда Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги. Қисқа видеороликлар китобнинг асосий мазмунини акс эттиради. Анимация ва овоз ёрдамида томошабин мавзуни тўлиқроқ тушунади. Қисқа айтганда, мусаввирлар Абай ҳаётини қисқа кўринишда чизиб чиқишди. Айни вақтда, ҳар бир боб – алоҳида мини-фильм кўринишида берилган. «Абай йўли»даги боблар каби жами 28 серия шаклида ишланади. Ҳар бир ролик  15 дақиқадан ортмайди.  Лойиҳа раҳбари – Ернар Алмабек, рассом – Томирис Есқали, овоз режиссёри  – Шамшаддин Умаров. Абай таваллуди куни туркум асарлардан бири намойиш қилинди.

«Энди томошабин қисқа вақтда 28 боб мазмуни билан таниша олади. Ушбу видео-саммари туфайли «Абай йўли»ни ўқиб улгурмаган юртдошларимиз китобни очиб қарашига умид қиламиз», дея таъкидлайди Ернар Алмабек.

Шуни ҳам айтиш керакки, асар мазмунининг энг муҳим қирралари танлаб олинган, асар тили ва ёзувчи бадиий услуби сақланган. Биринчи том бобларини ҳар ҳафта душанба куни портал ўз YouTube каналига қўйиб бориш ниятида. «Қайтиш» бобини эса қуйидаги ҳавола орқали томоша қила оласиз.

 

Фото: tengrinews.kz


×