Карантин фойдали одатларга кўниктирди

Карантин фойдали одатларга кўниктирди

Қозоғистонда шу ҳафтадан бошлаб карантин юмшатилди. Савдо ва кўнгилочар марказлар ишга тушди, гўзаллик салонлари, қаҳвахона ва ресторанлар очилди. Бу мамлакат аҳолисини қувонтирди, албатта, лекин изоляция ҳам қатор сабоқлар берди.  Қозоғистон эстрадаси  юлдузи  Ринат Малцагов янги одатларга амал қилмоқда. Унинг фикрича, одамлар энди аввалгидек яшамайди,чунки қатор янги фойдали одатларга эга бўлдилар. Хонанда ўзи янгича турмуш тарзига одатланганини  айтиб ўтди. Бундан ташқари, республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашса-да, иккинчи тўлқин келиши эҳтимоли бор деб ҳисоблайди. Санъаткор прогнозига кўра, йил охиригача коронавирус муаммоси барҳам топади. Ҳозирги кунда эса бўшашмасдан, барча қоидаларга риоя қилиш зарур.

«Карантинни маълум даражада фойдали, дейиш мумкин. Қадриятларни қайта баҳоладик. Фойдали одатлар пайдо бўлди. Нима юз берса ҳам - яхшиликка. Демак, биз ушбу  карантинга лойиқ эдик, демак, бундай силкиниш  сайёрамиз  ва инсоният учун керак эди. Йил охирига келиб вазият ўзгаради ва  яна кенг давраларга бир мунча ўзгарган ҳолда қайтамиз, деб умид қиламан», дейди санъаткор.

 

Фото: gakku.kz