Давлат комиссияси 17 августдан бошлаб карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режасини тасдиқлади

Давлат комиссияси 17 августдан бошлаб карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режасини тасдиқлади

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар  Мамин раислигида блиб ўтган Ҳукумат йиғилишида юзага келаётган эпидемиологик вазиятни ҳисобгатолган ҳолда карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режаси кўриб чиқилди.

Ҳукумат матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, карантин чора-тадбирлари амалга жорий этилган давр мобайнида Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлаштирилди ва тиббиёт маҳкамаларига тушаётган оғирлик бирмунча камайтирилди. Беморлар сони ортиши кундалик 4 фоиздан 0,5 фоизгача қисқарди. Тузалиб чиққанлар улуши 76 фоизга етди. Репродуктивлик кўрсаткичи 0,78 гача, ўринлардан фойдаланиш 26 фоизгача пасайди.

Шу муносабат билан Давлат комиссияси минтақа ҳокимлари таклифини ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа вазирликлар фикрини инобатга олган ҳолда Карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режаси ҳамда қатор бошқа қарорлар қабул қилди.

Биринчидан, 2020 йил 17 августдан  барча минтақаларда янгидан иш бошлайдиган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рўйхати белгиланди:

- Савдо-кўнгилочар марказлари, савдо уйлари, савдо тармоқлари, 30 фоиздан зиёд тўлдирилмаслиги ва битта мижозга 4 квадрат метр майдон тўғри келиши шарти билан ёпиқ бозорлар;

- Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, СПА-марказлар, битта мижозга 4 квадрат метр майдон тўғри келиши шарти билан олдиндан ёзилиш воситасида хизмат кўрсатувчи косметология объектлари;

- 50 фоиздан зиёд тўлдирилмаслиги ва битта мижозга 5 квадрат метр майдон тўғри келиши шарти билан бассейнлари бўлмаган фитнес-марказлар, 50 фоиздан зиёд тўлдирилмаслиги ва битта мижозга 4 квадрат метр майдон тўғри келиши шарти билан бассейнлари бўлмаган ҳаммом ва сауналар;

- Болалар коррекция кабинетлари, гуруҳда 5 тадан ортиқ бўлмаган болалар ва катталар таълим марказлари;

- Таркибида 15 нафардан зиёд одам бўлмаган мактабгача муассасалар навбатчи гуруҳлари;

- Масофаланиш, ниқоб тақиш ва ҳаракат йўналишини белгилаш шарти билан очиқ ҳаводаги аттракционлар.

И берувчиларга ходимларнинг камида 80 фоизи масофадан ишлашини таъминлаш тавсия қилинди.

Иккинчидан,  17 августдан очиқ ҳавода кўпи билан 5 кишидан иборат жамоа бўлиб ва якка тартибда машғулот ўтказиш, кўпи билан 30 кишидан иборат бўлган миллий терма жамоалар, клуб жамоаларига спорт базаларида яшаш ва эпидемияга қарши ҳамда унинг олдини олувчи чора-тадбирларга риоя этган ҳолда спорт машғулотлари ўтказишга рухсат берилди.

Учинчидан,  17 августдан фақат ўтириладиган жойларни тўлдириш, вентиляция ва сўнгги бекатларда дезинфекциялаш шарти билан ишга туширилади.

Тўртинчидан, қуйидагилар тақиқланганича қолади:

Барча ҳудудларда, шу жумладан, хонадонларда тантанали, спорт, оилавий, хотира, оммавий кўнгилочар ва бошқа тадбирлар;

барлар, тунги ва ўйин клублари, караоке, фудкортлар, кинотеатрлар ва бошқа болалар ҳамда катталарга мўлжалланган кўнгилочар масканлар фаолияти;

маданият объектлари, музейлар ишлаши, конференция, кўргазма, форумлар ўтказиш;

бассейнлар, шаҳар ва жамоат пляжлари, очиқ аквапарклар фаолияти;

диний объектлар фаолияти;

ишчи поездлар, шаҳарлараро автобус-микроавтобусларни истисно қилган ҳолда шаҳар яқинига қатнайдиган пассажир поездлари ва электричкалар, умумий вагонлар шакллантириш.

Бешинчидан, эпидемиологик вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида дам олиш кунларида чекловчи тадбирлар амалда қолади.

«Ниқоби тақиш ва ижтимоий масофаланиш ҳамма учун мажбурий санитария талаби ҳисобланади ва фуқаролар кундалик ҳаётига киритилиши шарт. Бизнес субъектлари улар тўлақонли тайёр бўлганидагина ишлай бошлайди», деди Ҳукумат раҳбари.

 

Фото: kaz.tengrinews.kz