Буюк Абай шарафига: шоир асарлари иброний, грузин ва корейс тилларида нашр этилди

Буюк Абай шарафига: шоир асарлари иброний, грузин ва корейс тилларида нашр этилди

Абайнинг «Қора сўзлари»  -  иброний тилида. Буюк қозоқ шоири асарлари илк бор Исроил нашриёти томонидан чоп этилди. Китоб мамлакатимиз элчихонаси кўмагида тайёрланди ва маҳаллий дўконлар петахталаридан жой олди. Асарни Полина Брукман ўгирди. Таржимон таниқли ватандошимиз асарлари тили жуда бойлиги туфайли уни замонавий ўқувчи учун мослаштириш  қийин бўлганлигини таъкидлаб ўтди.  Китоб тақдимоти кузга режалаштирилган. Қозоғистоннинг Исроилдаги элчиси Сатиболди Буршаков асарни таржима қилишда қатнашганларга исроилликларни қозоқ адабиёти сарчашмаси – Абай ижоди билан таништиришга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилигини билдирди. 

Грузия китобхонлари ҳам Абай Қўнонбоев ижодидан баҳраманд бўлади. Бу мамлакатда афсонавий қозоқ шоири шеърлари тўплами нашр этилди.Таниқли  адабиётчи ва таржимон Маквала Гонашвили саъй ҳаракати билан Абай асарлари Грузия адабий журналларида ҳам нашр этилди. Тбилиси шаҳрида эса қозоқ мутафаккирининг 175 йиллиги шарафига кўчалардан бирига унинг номи берилди. 

«Тбилисида кўчалардан бири буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай номи билан аталади. Тбилиси шаҳар кенгашининг 2020 йил 188-сонли қарорига биноан Грузия пойтахтида буюк қозоқ шоири ва маърифатчиси Абай шарафига кўчани номлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тез кунларда тантанали маросим бўлиб ўтади»,  дейилади Грузиядаги Қозоғистон элчихонаси баёнотида.

Буюк Абай асарларидан бир туркуми Жанубий Кореяда нашр этилди. Тўпламда Қозоғистон элчихонаси кўмаги билан 106 асар, иккита шеър, шунингдек Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Абай ва XXI асрдаги Қозоғистон» мақоласи жамланган.  Таржима муаллифи: корейс ёзувчиси Ким Бён Хак.

Қозоғистон ва ушбу республика ўртасидаги илиқ маданий алоқаларнинг яна бир далили сифатида Жанубий Корея почта оператори Қозоғистоннинг буюк арбобларига бағишланган маркалар чиқарган.  Уларда  Абай  ва  Ал-Форобий расмлари босилган.

 

Фото: ult.kz