Қозоғистонда карантин босқичма-босқич юмшатилиши кутиляпти

Қозоғистонда карантин босқичма-босқич юмшатилиши кутиляпти

Қозоғистонда карантин тартиби аста-секин юмшатиб борилади. Тез кунларда комиссия бу сафар қайси йўналишларда эркинлк бериш масаласини кўриб чиқадию Ҳукумат йиғилишида бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълумот берди.

Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланиши шунга олиб келди. Вазирнинг айтишича, барча минтақаларда касаллик тарқалиш кўрсаткичи бирдан пасайган. Фақат Туркистон вилоятида вазият мураккаблигича қолмоқда. Вазир фикрича, кўрилган чора-тадбрлар ана шундай натижага олиб келган.

«Карантиннинг беш ҳафтаси мобайнида инфекция репродуктивлиги 1,15 дан 0,82 гача пасайди, касалланиш кўрсаткичи 100 минг кишига 56,73 нафардан 36,2 гача камайди. Ижобий ўзгаришлар карантин чораларини босқичма-босқич камайтириш мумкинлигини кўрсатаяпти», деб таъкидлади Алексей Цой.

Аммо ҳозир ҳам ниқоб ва антисептиклардан воз кечиш мумкин эмас. Аксинча, вазир таъкидлашича, карантин юмшатилгани билан, санитария қоидаларига қатъий амал қилиш зарур. Жамоат жойларида ҳимоя воситаларисиз юриш мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, мутахассислар тушунтириш ишлари олиб боришда давом этади.

 

Фото: liter.kz