Қозоғистон олий ўқув юртларида «Абайшунослик» ўқитилади

Қозоғистон олий ўқув юртларида «Абайшунослик» ўқитилади

Қозоғистон Олий ўқув юртлари дастурига яна битта янги дарслик киритилади. Талабалар буюк мутафаккир ижодини чуқурроқ ўрганиши учун «Абайшунослик» хрестоматия-дарслиги яратилади.

Бу йил Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги. Эпидемиологик вазият туфайли кенг миқёсли тадбирларни офлайн ҳолда ўтказиш имкони бўлмади, аммо лекин  бутун мамлакат бўйлаб ёзувчи меросини оммалаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.  

«Асосийси,   Абай асарларини кенг тарқалган 10 тилга таржима қилдик. «Абайшунослик» дарслиги ва хрестоматияси тайёрланмоқда. Янги предмет филология ва тарих факультетлари дастурига албатта киритилади. Бундан ташқари Қозоғистон элчихоналарида Абай марказлари очилади.  Мамлакатимизда ҳам бу иш  тизимли тус олди, илмий тадқиқот институти яратилди. Евроосиё миллий университетида Абай академияси илмий-тадқиқот институти яратилди», деди Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қримбек Кушербаев «Abai tv» телеканалида берган суҳбатида.

 

Фото: kp.kz