2 миллион 250 минг нафардан ортиқ қозоғистонлик даромадини йўқотганлиги туфайли давлатдан нафақа олди

2 миллион 250 минг нафардан ортиқ қозоғистонлик даромадини йўқотганлиги туфайли давлатдан нафақа олди

Июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли даромадидан маҳрум бўлган тақдирда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан бериладиган тўлов тайинланиши учун 10 август соат 9:00 гача фуқаролардан  2 миллон 508 минг ариза келиб тушган.  

«Тўлов энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланган. 2 миллион 257,3 минг қозоғистонлик олди,  2 миллион 241,6 минг киши эса август ойида карантин узайтирилиши муносабати билан 21 минг 250 тенге миқдорида қўшимча тўлов олди», деб маълум қилди Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.

Давлат ижтимоий суғурта фондидан тўловлар учун аризалар бир неча каналлар оқали қабул қилинди:

— 835,1 минг одам тўловнинг проактив форматида белгиланишига рози бўлган;

— 641 минг одам Egov.kz ва  telegram-ботлари оқали мурожаат қилган.

— 381,3 минг одам –42500.enbek.kz портали орқали мурожаат қилган.

— 650,5 минг одам – мобил иловалар ва иккинчи даражали банкларнинг интернет-ресурслари орқали берган.

Юқорида хабар қилинганидек, Қозоғистонда карантин муддати 2 ҳафтага узайтирилганлиги сабабли, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан бир марталик тўлов олувчиларга энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдорида қўшимча  тўлов тўланади - 21 250 тенге.

2020 йил июль ойида Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан бир марталик тўловни олган қозоғистонликлар учун карантиннинг узайтирилиши сабабли қўшимча тўлов автоматик равишда белгиланади. Қайта мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ.

Карантин муддати узайтирилгандан кейин бир марталик тайинлаш учун биринчи марта мурожаат қилган фуқаролар учун энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари ёки 63, 750 тенге (42 500+21 250 тенге) миқдорида тўлов тайинланади.

Аризаларни қабул қилиш 2020йилнинг 1 сентябригача давом этади.

 

Фото: inbusiness.kz