Махфий харидорлар дорихоналарни назоратдан ўтказмоқда

Махфий харидорлар дорихоналарни назоратдан ўтказмоқда

Пойтахтда аптекаларни текшириш учун «махфий харидор» усулидан фойдаланишяпти. Бу усул фармацевтика соҳасида имкон қадар шаффофликка эришиш учун ишлатилади.

Мониторинг гуруҳи дори-дармонлар нархлари ошиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида фаолият юритяпти.  13 июлдан бошлаб пойтахт Товар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш департаментига маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид 62 протокол тузилди. Уларнинг тўртдан бири рухсат берилмаган ва рўйхатдан ўтмаган препаратлар сотилиши, сақланиши, олиб келиниши ҳақида.

«Мониторинг гуруҳлари таркибида полиция ҳамда иқтисодий тергов департаменти вакиллари ҳам бор. Қонунбузарлик ҳоллари аниқланганида, иш бизга йўлланади», деди Нур-Султон шаҳри Товар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш департаменти раҳбари Асия Мўлдиманова.

Салкам йигирма кун ичида қонунбузарлардан 8 миллионов тенге жарима ундирилди.  Аммо кўп марта огоҳлантирилганига қарамай, қоидабузарлар ҳозир ҳам мавжуд.

«Аптекаларда 5-10 фоиз нархларни қимматлатиш ҳоллари кузатилмоқда. Кўп ҳолларда бунга шунчаки одамларнинг хатоси сабаб бўлмоқда», дейди мутахассис.

Шуни ҳам айтиш керакки, нархни ошириб юборганларга 130 ойилик ҳисоб кўрсаткичи, яъни, 360 минг тенге жарима солинади. Аммо тўлов бир ҳафта ичида амалга оширилса,  унинг миқдори икки марта камаяди. Департамент берган маълумотга кўра, пойтахтда икки марта қўлга тушган тадбиркорлар ҳам бор. Шу билан бирга, пойтахтда барча зарур дори-дармонлар етарли.

«Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга дори-дармонлар таъминоти бўйича иш олиб боряпти. 1,6 млрд тенге миқдорида барқарорлаштириш жамғармаси тузилган. Аптека тармоқлари дистрибьюторларига логистика, дори-дармонларни сотиб олиш ва етказишда енгилликлар кўзда тутилган», деб маълумот тарқатди департамент матбуот хизмати.

12 июлдан буён пойтахтга энг зарур препаратларнинг 1 миллион 800 минг қутиси олиб келинди.

 

Фото: gov.kz