Шарқий Қозоғистондаги Қўнонбой сулоласи музейи қурилиши якунланмоқда

Шарқий Қозоғистондаги Қўнонбой сулоласи музейи қурилиши якунланмоқда

Абай ватанида Қўнонбой сулоласи музейи қурилиши якунланмоқда. Қозоқ адабиёти классиги аждодлари некрополи яқинидаги маланият объекти Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Ақшўқи қишлоғида жойлашган. Вилоят ҳокими Даниал Ахметов ўз Instagram саҳифасида хабар беришича, юбилейга тайёргарлкик ниҳоясига етмоқда.

«Бу ерда биз кўргазма залидан ташқари ўқувчилар учун дарслар ва конференциялар ўтказиш учун махсус бино ажратганмиз. Бошқа ерлардан келадиганлар учун дам олиш жойлари кўзда тутилган. Қасқабулақдаги муқаддас булоқ ободонлаштирилди. Ҳаммамиз учун муқаддас мутафаккир Абай туғилган жойга улуғворлик бахш этдик. Абай-Шакарим мемориал мажмуаси тайёр бўлди. Буларнинг ҳаммаси замонага мос. Келажакда ёзувчилар музейлари яратилади», деди Даниал Ахметов.

Музейдан ташқари Семей шаҳри ҳам ободонлаштирилмоқда. Шоирнинг 175 йиллиги муносабати билан хиёбон, театр ва Абай номли музей реконструкция қилинди. Майдон кўриниши ҳам янгиланди. Дам олиш ва автомобиль қўйиш учун қулай жойлар пайдо бўлди. Яқин орадаги уйлар пештоқлари ҳам янгиланди.

«Театр ҳам янгиланади. Реконструкция қилинган бўлса-да, биз театрнинг тарихий ўзига хослигини сақлаб қолдик. Семей аҳли ва меҳмонларига янги саҳна ҳамда кондиционерлар ўрнатилган томошабинлар зали хизмат кўрсатади», деди минтақа раҳбари.

 

Фото: inform.kz