Қозоғистон ўқувчилари учун махсус тариф белгиланади

Қозоғистон ўқувчилари учун махсус тариф белгиланади

 

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги уяли алоқа операторлари билан бирга масофавий таълим жараёнида ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш учун «Билим»  махсус тариф режасини яратмоқчи. У янги ўқув йилидан ишга тушади. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилишича, тариф нархи 990 тенгени ташкил этади. У орқали Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан тасдиқланган 380та ички таълим ресурслари ҳамда Қозоғистон видеоконференция алоқа тизимларига чекланмаган вақт кириш мумкин.  

«Билим» тариф режасидан 20 августдан кейин фойдаланиш мумкин.  Янги тариф режасига уланиш шартлари Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда.  Шунингдек, алоқа операторлари фойдаланувчиларга 1 гегабайт интернет-трафиги тақдим этади», деди вазир вазифасини бажарувчи Бағдат Мусин.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги, Таълим ва фан вазирлиги ҳамда телекоммуникация операторлари ўртасида меморандум имзоланди.

Шунингдек, вазирлик ва уяли алоқа операторлари мактабларда Интернет тезлигини секундига 8 мегабитгача ошириш имкониятини топди.

 

Фото: elitar.kz