Жақипбек Алтаев: Ал-Форобий – бутун дунё тан олган олим

Жақипбек Алтаев: Ал-Форобий – бутун дунё тан олган олим

Ал-Форобий – алломанинг исмини  ҳар бир юртдошимиз билса керак. Буюк мутаффакирнинг илмий ишлари жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган. «Олим фанга бебаҳо ҳисса қўшган», деди профессор Жақипбек Алтаев. Унинг фикрича, мутафаккир ҳаёти, илмий мероси ва маънавий дунёси кўплаб тадқиқотчиларнинг эътиборини жалб этмоқда. Бугунги кунда фалсафа ва фанда Форобийшунослик  йўналиши мавжуд. Уни 5 гуруҳга бўлиш мумкин.

«Биринчи гуруҳга араб ва форс олимларининг меҳнатлари киради. Иккинчи гуруҳга ХIХ – ХХ асрларда Миср, Сирия, Ливан, Эрон ва Афғонистонда яшаган форобийшунослар қўшган ҳиссани таъкидлаш муҳим. Учинчи тадқиқотчилар гуруҳи Ғарб олимларидан иборат. Европада Ал-Форобий меросига қизиқиш  XV асрда пайдо бўлган. Тўртинчи тадқиқотчилар гуруҳига чор Россияси ҳамда совет даври шарқшунослари ва тадқиқотчилар кирса, бешинчи гуруҳни туркийзабон мамлакатлар форобийшунос олимлари ташкил этади», - дейди Жақипбек Алтаев.

Ал-Форобий 160 дан ортиқ рисола муаллифи, 70 тилда сўзлаган. Унинг илм-фанга қўшган энг катта ҳиссаси: XII-XIII асрларда янги маданият ривожланишига йўл очган антик давр мероси ва исломнинг уйғунлашуви бўлди. Олим фалсафий трактатлари қадимги яҳудий ва лотин тилларига таржима қилинган. Профессорнинг сўзларига кўра, ўрта асрлар Европа мамлакатлари классик юнон фалсафаси билан айнан Ал-Форобий асарлари орқали танишган.

«Масалан, унинг XII асрдаги «Фанларнинг таснифи»  меҳнати лотин тилига икки маротаба таржима қилинган. «Альфаробиус», «Руҳ моҳияти хақида трактат», «Саволлар асоси», Аристотелнинг  «Физика», «Поэтика», «Бахтга йўл» асарларига шарҳлар, мантиқий трактатлар ва XII асрда ёзилган  бошқа асарлари хам бир неча асрлардан кейин лотин тилига таржима қилинган. Баъзи асарларининг фақат лотин тилидаги нусхаси бугунги кунгача сақланиб қолган», деди фалсафа фанлари доктори.

Буюк олим асарлари деярли минг йилдан буён замон синовига дош берди. Ал-Форобий келиб чиқиши ҳақида гапирганда, шуни унутмаслик керакки, буюк олим – Ўтрордан чиққанига урғу беради профессор. Ҳозирги кунда иккинчи устоз ал-Форобий ватани қозоқ замини эканлиги аллақачон исботланган.