Қозоғистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жазо кучайтирилади

Қозоғистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жазо кучайтирилади

Дайди  итларни отиш, мушукларни ўлдириш, тамға уриш ва ит уриштириш. Мамлакатда бундай хатти-ҳаракатлар деярли жазосиз қолиши ҳайвонлар ҳимоячилари ғазабини келтирмоқда. Бугун бу муаммо Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигида яна  муҳокама қилинди. Ижтимоий фаоллар билан биргаликда мутахассислар онлайн шаклда  «Ҳайвонларга масъулиятли муносабатда бўлиш тўғрисида» қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Вазир Мағзум Мирзағалиевнинг айтишича, кичик биродарларимизга нисбатан шафқатсизлик кейинчалик одамларга ҳам қилиниши мумкин.

«Яқиндагина оммавий ахборот воситаларида ҳайвонларга нисбатан  ваҳшиёна муносабатга оид янги даҳшатли фактлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Масалан, Чимкентда бир киши  болаларнинг кўзи олдида мушукчани отиб ташлаган, Нур-Султонда номаълум шахслар мушукни деворга осиб қўйган, пойтахтлик яна бир бола мушукчани уйнинг юқори улоқтирган. Муаммо жуда жиддий», таъкидлади вазир.

Вазирлик тарқатган маълумотга кўра, Қозоғистон қонунчилигида ҳайвонлар учун бошпана, уларни қуриш стандартлари, шунингдек, уй ҳайвонларини кўча айлантириш қоидалари тушунчаси умуман йўқ. Ҳайвонлар ҳимоячилари уларни махсус бошпаналарда сақлашни тавсия қилмоқда. Вазир таъкидлашича, жамият  ҳайвонларга нисбатан инсоний муносабат нормаларини қайта тиклаши керак.

«Бу жараёнда имкон қадар кўпроқ одамлар, мутахассислар ва кўнгиллилар иштирок этиши муҳим. Биз қўллаб-қувватлашингизга умидвормиз. Ушбу қонун лойиҳаси нормалари мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган. Биз  ҳайвонларга нисбатан ваҳшиёна муносабатлар борасида аниқ меъёрлар белгилашимиз, айбдорларни жазолаш керак»,  дея хулоса қилди Мағзум Мирзағалиев.

 

Фото: 4vsar.ru