Абайнинг 175 йиллиги муносабабти билан бир қанча онлайн-танловлар бошланди

Абайнинг 175 йиллиги муносабабти билан бир қанча онлайн-танловлар бошланди

Абай – дунёга таниқли шоир ва мутафаккир. Файласуфнинг 175-йиллиги муносабати билан унинг ижодини янада чуқурроқ ўрганиш режалаштирилган. Айниқса, ёш авлод бу бебаҳо бойликдан баҳраманд бўлиши зарур. Миллий академик кутубхона қошидаги Болалар кутубхонаси «Асыл сөзді іздесең...» онлайн-марафонини бошлаб берди.

«Онлайн-марафонда 7-14 ёшдаги болалар қатнаша олади. Улар Абайнинг «Қора сўзлари»ни ўқиши, видеога ёзиши ва танловга юбориши зарур. Ролик 3 минутдан ошмаслиги лозим. Марафон 3 август куни бошланди ва 25 августгача давом этади. Марафон мақсадларидан бири – китобхонларнинг Абай ижодига қизиқишини ошириш. Шунингдек, танлов воситасида ифодали ўқиш кўникмаларини, ижодий салоҳиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш режалаштирилган», деди болалар адабиёти сектори мудираси Нургуль Амиржанова.

Абай шаҳридаги Марказий Болалар кутубхонаси «Сен Абайды білесің бе?» адабий-бадиий онлайн-тақдимотини бошлашди. Унда болалар буюк шоир ижоди билан таниша оласиз.

Давлат академик опера ва балет театрида ҳаваскор ижрочилар ўртасида «Абай әндері» онлайн-танлови ўтказилмоқда.  Иштирокчилар шоир асарларидан ўзлари истаганини ижро этиб, видеосини танлов ҳайъатига йўллаши лозим.

«Абайнинг 175-йиллиги муносабати билан 2020 йилда ТУРКСЎЙ мамлакатлари иштирокида халқаро фестиваль ўтказиш режалаштирилганди. Аммо коронавирус тарқалиши оқибатида анжуманлар кечиктирилди. Айни вақтда барча ҳаваскорлар иштирокида  онлайн-танлов ўтказишга қарор қилдик. Ахир Абай – халқ шоири», деди театр директори Ая Калиева.

Бу танловда қатнашишни истаган, мамлакатимиз турли қисмларида яшаётган 70 дан ортиқ юртдошимиз танловда қатнашиш истагини билдирди. Ғолибларни аниқлаш учун очиқ овоз бериш бошланди. Натижалар 10 августда маълум бўлади.

 

Фото: qazaquni.kz