Буюк мутафаккир юбилейига: Абай асарлари тўплами нашр этилди

Буюк мутафаккир юбилейига: Абай асарлари тўплами нашр этилди

Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан  унинг 10 жилддан иборат асарлари тўплами нашр этилди. Уларга буюк қозоқ шоирининг рус, инглиз, француз, немис тилларига таржима қилинган шеърлари ва насрий асарлари киритилган. Ўқувчилар Абай фалсафасини, ўз халқига чин дилдан ғамхўрлик қиладиган одамнинг дунёқарашини, унинг чуқур маъноли мушоҳадаларини тушуниб етади,  юксак маънавияти ва ахлоқи уйғунлашган буюк шахс дунёқарашини англайди, деб таъкидламоқда  таржимонлар. Мутафаккир ғоялари XXI асрда ҳам инсоният учун долзарб бўлиб қолиши шубҳасиз.

Таъкидлаб ўтамиз, «Абай ҳақидаги сўзлар» тўпламининг тўққизинчи жилди таниқли шоирлар, ёзувчилар, олимлар, турли мамлакатлар дин арбобларининг у ҳақидаги фикрларига бағишланган. Бу эса Абай дунёси инсоният учун умумий маънавий қадрият эканлигининг ёрқин далилидир.

«Абай нафаси, Абай овози, Абай интонацияси – бу замон нафаси, одамларнинг нафаси. Бугун унинг овози жонланиб, кенгайиб, бизнинг овозларимиз билан бирлашмоқда», деган эди Мухтор Авезов. Ушбу иқтибос ҳам тўпламнинг 9-жилдига киритилган.

Яқин келажакда Абай халқаро клуби файласуф асарлари факсимилларини нашр этишни режалаштирмоқда.