#3zhanaádet челленжи тадбиркорлар эътиборида

#3zhanaádet челленжи тадбиркорлар эътиборида

Қозоғистонда коронавирус олдини олишга қаратилган янги челленж оммалашмоқда. #3zhanaádet челленжини «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси июль ўрталарида бошлаб берганди. Ташкилотчилар аҳоли санитария меъёрларини унутмаслиги учун ҳаракат қилмоқда. Бу таклифни кўплаб таниқли спортчилар, журналистлар, блогер ва  шоу бизнес вакиллари қўллаб-қувватлади. #3zhanaádet хэштеги билан пост қолдирганлар қаторида Серик Сапиев, Қимбат Дўсжан, Ғалим Байтуқ, Қайрат Адилгерей ва бошқалар бор. Ижтимоий марафон қўлларни ювиш, ниқоб тақиш ва масофа сақлашни одат тусига киритишга чақиради.

«10 кун аввал биз #3zhanaádet, #3новые привычки челленжларини ишга туширдик. Ҳамкасбларимиз, тадбиркорларни аккаунтларда, маҳсулотлар  қутиларида мана шу одатларни тарғиб қилишга чақирамиз. Бу нарсани бажариш одатий тусга кирсин. Уйдан чиққанимизда, магазин, аптекага борганимизда бундай оддий ва тушунарли чақириқларни кўришимиз шарт», деди «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси бошқаруви раиси Аблай Мирзахметов.

Тадбиркорлар бу марафонда тобора фаол қатнашмоқда, шу жумладан, компаниялардан бири уч оддий ва муҳим қоидага риоя этишни тарғиб этувчи стикерлар ёпиштирилган тухумларни савдога чиқарди.

«Биз ҳамиша соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз. Инсоният саломатлиги хавф остида турган бугунги кунда касалликнинг олдини олиш учун ҳар қандай чора ортиқчалик қилмайди. Бу одатлар кундалик ҳаётимизга қанчалик тезроқ кириб борса – шу қадар тезроқ биз меъёрий ҳаётга қайтамиз», деди тадбиркор Александр Прядко.

 

Фото: zakon.kz