Қанча ўқувчи масофадан таълим олади: Таълим ва фан вазири дастлабки маълумотларни билдирди

Қанча ўқувчи масофадан таълим олади: Таълим ва фан вазири дастлабки маълумотларни билдирди

Дастлабки прогнозга мувофиқ,  1 сентябрдан бошлаб  2,6 млн ўқувчи интернет-майдонча ва телевидения ёрдамида таълим ола бошлайди. Ҳукумат йиғилишида бу ҳақда Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълумот берди.

«Дастлабки прогнозга кўра, 2,6 млн ўқувчи интернет-майдонча ва телевидения ёрдамида таълим олади, навбатчи синфларга 530 минг бола боради, одатдаги тартибда 157 минг ўқувчи ўқийди», деди АсхатАймағамбетов.

Вазирнинг айтишича, кам комплектли олис қишлоқ мактаблариа таълим одатдаги шаклда ўтказилади. Бошланғич синф ўқувчилари ота-оналар аризаларига мувофиқ жиддий санитария талабларига риоя этган ҳолда дарс олишади. Навбатчи синфларга ҳам ота-оналар аризасига кўра қабул қилишади.

«Яъни, навбатчи синфларда бир кабинетда битта ўқитувчи билан дарс ўтилади. Навбатчи синфларга аризалар электрон шаклда алоқа воситалари орқали олинади», деди вазир.

 

Фото: almaty.kz