Қозоғистон халқи ассамблеяси «Минг олқиш» хайрия акциясини ўтказмоқда

Қозоғистон халқи ассамблеяси «Минг олқиш» хайрия акциясини ўтказмоқда

Қозоғистон халқи ассамблеясининг «Минг олқиш» республика акцияси улуғ айём – Қурбон ҳайити байрамига бағишланган. Этномаданий уюшмалар ва ўзига хос жамоат институти вакиллари коронавирусга қарши курашда олдинги сафда турган тиббиёт ходимларининг оилаларига ёрдам кўрсатмоқда. 

«Бу ёрқин хайрия, меҳрибонлик ва яхшилик байрамидир. Ушбу муқаддас кунларда хайрли амаллар қилинади, муҳтожларга ёрдам кўрсатилади. Қурбон ҳайити байрами мамлакатимиздаги турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва бирдамликнинг ажойиб анъаналарини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ушбу муборак кунда барча қозоғистонликларга соғлиқ, бахт ва фаровонлик тилаймиз! Қурбон ҳайити ҳар бир хонадонга тинчлик, ҳамжиҳатлик ва уйғунлик олиб келсин!» дейилади ҚХА матбуот хизмати хабарида.

 

Фото: assembly.kz