«Абай ёрдамида инглиз тилини ўрганинг»: юртдошларимиздан бири ноёб методика ишлаб чиқди

«Абай ёрдамида инглиз тилини ўрганинг»: юртдошларимиздан бири ноёб методика ишлаб чиқди

Абай шеърлари билан танишишга асосланган инглиз тилини ўқитиш услуби пойтахтда яшовчи Ернат Мелсули томонидан ишлаб чиқилган.

Унинг фикрига кўра, бундай содда, аммо ўзига хос ёндашув ёрдамида «бир ўқ билан иккита қуённи уриш» мумкин – бу нафақат юз миллионлаб одамлар сўзлашадиган тилни ўрганиш, балки буюк қозоқ шоирининг асарлари билан ҳам танишишдир.

«Методика буюк шоир асарларининг асл нусхасини қозоқ тилида ўрганиш, сўнгра унинг инглизча версиясидаги ҳар бир сўзни таҳлил қилишга асосланган. Кейин шеърларни икки тилда кўп қиррали изоҳлашни таклиф этамиз. Шуни таъкидлаш керакки, Абайнинг барча сўзлари, рисола ва иборалари қўшимча материаллар билан бирга бериб борилади», дейди филолог.

Кўпчилик учун чет тилини суратлар орқали ўрганиш осон, дейди Ернар Мелсули. Ва шунинг учун унинг услубига кўра, янги сўзларни тезрок идрок этиш учун тасвирий аудио ва видео материаллардан фойдаланиш жуда муҳимдир. Муаллиф ушбу фикрларнинг барчасини ўзининг «Илм топ - Find science» услубий китобига киритишни режалаштирмоқда. Бу ерда Абайнинг «Илмсиз ғурур» шеъри орқали инглиз тилини ўрганиш таклиф этилади.

«Аслида бу шеър илгари инглиз тилига таржима қилинмаган. Шеърнинг тузилиши ва мазмунига қараб, бу ерда лексик, грамматик мулоҳазалар ва мотивацияли ибораларга мос расмлар илова қилинган», дея таъкидлайди китоб муаллифи.

Айтганча, Ернат Мелсули илгари инглиз тилини мустақил ўрганиш бўйича  «Breaking English» деб номланган қўлланма яратган. Ҳозирги кунда бу китобга талаб катта. Шунингдек, тилшунос пойтахтда энг машҳур тил марказларидан бирини ҳам ишга туширган.