Эксперт маслаҳатлари: пандемия даврида жисмоний машғулотлар ва соғлом турмуш тарзи нима учун керак?

Эксперт маслаҳатлари: пандемия даврида жисмоний машғулотлар ва соғлом турмуш тарзи нима учун керак?

Пандемия даврида соғлом турмуш тарзи устуворликлар қаторига кирмоқда. Врачлар ҳам, тренерлар ҳам хасталаниш эҳтимолини пасайтириш учун одамлар саломатлигини сақлаши ва иммунитетини кўтариши кераклигини таъкидлашяпти. функционал фитнесс тренери Ерлан Манатаев Kazakh TV мухбири билан суҳбатда ўз тавсияларини берди. У кунига камида 15-30 минут жисмоний фаоллик кўрсатиш зарур, деб ҳисоблайди.  Муҳим қоида: бажараётган машқларингиз ўзингизга ёқиши зарур. Мутахассис спорт ёқимли бўлиши зарур, деб ҳисоблайди. Пиёда юриш, машқлар, уй фитнеси ёки оддий бадантарбия  кўнгилдагидек бўлиши зарур.

«Тиббий тадқиқотлар юрак уришини тезлатувчи машқлар туфайли соғлом одам организми турли аъзоларда тикланиш ишларини амалга оширишини кўрсатмоқда. Демак, бундай машқлар фойдали. Масалан, полга ётасиз, турасиз ва сакрайсиз. Жуда интенсив, функционал ва фойдали машқ. Фикримча, фойдали машқлардан яна бири ўтириб-туриш.  Ҳатто стулда бажарсангиз ҳам бу машқ фойда беради. Энг муҳими, машқлар билан барқарор шуғулланиш зарур. Масалан, 5 минутли машқлардан бошлашингиз мумкин. Аммо мунтазам бажаринг», деди Ерлан Манатаев.

Иммунитетни кўтаришда спорт жуда муҳим. Шунингдек, тўғри овқатланиш, тоза ҳавода сайрлар ва бошқалар ҳам бор. Тренер фикрича, аввало уйқу тартибини тузатиб олиш керак. Эрта ётиш ва суткасига камида 7-8 соат ухлаш лозим. Кўп миқдорда тоза сув ичиш ҳам жуда фойдали. Эксперт ширали ичимликлар у қадар яхши эмаслигини билдирди. Яна бир фактор – соғлом таомлар.

«Оддий савол кунига 800 грамм атрофида мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Ҳар оқшом уйдаги картошка, карам, лавлаги, олмани тарозига қўяман ва кейинги куни уни ейман. Бундай мева-сабзавот саватчаси қиммат эмас, нари борса 300-400 тенге қийматга эга. Ҳеч қандай биологик фаол қўшимчалар, витаминларга эҳтиёж йўқ», деди мутахассис.

 

Фото: spb.kp.ru